«Канада АҚШни ортда қолдириб, меҳнат мигрантлари учун энг жозибадор мамлакатга айланди», - дейилади тадқиқотда. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, уни респондентларнинг 24% танлаган.
Шуни таъкидлаш керакки, 2014 ва 2018 йилларда ўтказилган шунга ўхшаш тадқиқотда мигрантлар орасида энг машҳур мамлакатлар рейтингида Канада учинчи ўринни эгаллаганди. Америка Қўшма Штатлари ишлаш учун иммиграция қилинган иккинчи жозибали мамлакат бўлиб, респондентларнинг 20 фоизи ушбу мамлакат учун овоз берган, худди шунақа овозни Австралия ҳам олди. Респондентларнинг 19 фоизи Германияга ишлаш учун, яна 14 фоизи Буюк Британия ва Японияга боргиси келади.