“Биз, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлари ва делегациялари раҳбарлари 2023 йил 20 октябрь куни Астана шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги МДҲга аъзо давлатларнинг вазирлик конференциясида иштирок этдик”, – дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, конференция иштирокчилари Қозоғистоннинг МДҲ агросаноат комплекси масалалари бўйича ҳукуматлараро кенгаши ҳузурида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича шошилинч штаб тузиш тўғрисидаги таклифини олқишладилар.
Бундан ташқари, МДҲ давлатларидан келган меҳмонлар «KazAgro/KazFarm-2023» кўргазмасида намойиш этилган илғор қишлоқ хўжалиги техникаси, етакчи глобал қишлоқ хўжалиги концерни жиҳозлари, инновацион технологиялар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари билан танишди.