Кун тартибида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат тармоқларида қўшма фаолиятни ривожлантириш, транспорт ва рақамлаштириш, конгресс ва кўргазма фаолияти ҳамда радионавигация масалалари мавжуд.
«Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан ишлаб чиқилган МДҲга аъзо давлатлар ҳудудларидан ўтувчи асосий транспорт артерияларини боғлаш концепциясини тасдиқлаши режалаштирилган», – деди ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ерлан Жетибаев ҳафталик брифингда.
Йиғилиш натижалари Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги интеграция жараёнларини чуқурлаштириш ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши кутилмоқда.