Бу ҳақда «МДҲ парламентлари» тelegram-канали хабар берди.
«Маросим тарихий жойда бўлиб ўтади. Чунки 1992 йил 27 мартда Алмати шаҳрида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон парламентлари спикерлари МДҲ Парламентлараро Ассамблеясини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоладилар. Кейинроқ уларга Озарбайжон ва Молдова парламентлари аъзолари ҳам қўшилди», - дейилади хабарда.
Тантанали йиғилишда МДҲ ПАга аъзо давлатлар Парламент делегациялари спикерлар бошчилигида иштирок этади.
Учрашувни халқаро ташкилотнинг Youtube каналида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Муаллиф: Думан Арғингелди