MINSK. Kazinform – Бу йилги энг йирик спорт тадбири якунига етди. «Минск-Арена»да II МДҲ ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Қизиқарли шоуни томоша қилиш учун аренага минглаб томошабинлар йиғилди. Меҳмонлар ва иштирокчилар учун эсда қоларли қизиқарли дастур ишлаб чиқилди, деб хабар беради Kazinform Belta агентлигига таяниб.
Тадбир давомида спортчилар, мураббийлар, кўнгиллилар ва бошқа иштирокчилар ўз мамлакатлари байроқларини кўтарган ҳолда саҳнага чиқишди. МДҲ байроғи Озарбайжонга топширилди – 2025 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги ўйинлари ўша ерда бўлиб ўтади.
Якунланиш маросимидан сўнг меҳмонларга мусиқа ва рақс дастурлари тақдим этилди. «Минск-Арена» меҳмонлари учун импровизация асосида дискотека ташкил этилди.
Маросим рақс дастури билан якунланди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы