Бундай қарор Минскда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари Жисмоний тарбия ва спорт кенгашининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди. Бундан ташқари, Арманистон Республикасининг ваколатли вакили, Арманистон Республикаси вазирининг ўринбосари Карен Гилоян Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгаши раиси этиб сайланди.
«МДҲ давлатларининг ҳамкорлиги доирасида спортга катта аҳамият бериляпти. Спорт пойтахтини танлаш ҳам муҳимдир. 2024 йилда Гюмри спорт пойтахтига айланади», – деди Арманистон Республикаси Таълим, фан, маданият ва спорт вазири ўринбосари Карен Гилоян.
Унга кўра, Гюмрида ҳам анжуманлар ўтказилади.
Карен Гилоян 2023 йил 1 сентябрдан МДҲ давлатларининг Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгашига раҳбарлик қилади.