Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда маймун чечагининг тасдиқланган 402 ҳолати ва 24 мамлакатда 120 прогноз қилинган ҳолатлар мавжуд.
ЖССТ учун эндемик бўлмаган бир қатор мамлакатларда касалликнинг тўсатдан пайдо бўлиши «вируснинг маълум вақт оралиғида аниқланмаган ҳолда юқиши мумкинлигини кўрсатади», дейилади ЖССТ ахборотномасида.
«Касалликни юқтирганларнинг аксарияти эркаклар билан жинсий алоқада бўлган эркаклардир», — дейилади хабарда.
Маймун чечак касаллиги 13 майдан бошлаб бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Сўнгги пайтларда Ғарбий Европа, АҚШ, Канада ва Бирлашган Араб Амирликларида инфекция юқтириш ҳолатлари кузатилди.