Boxrec.com маълумотларига кўра, май ойида рейтингнинг апрель ойидаги версиясига нисбатан кучли 10 таликда фақат битта ўзгариш бўлган: Ельшат Нигметолла (21-0-2, 8 КО) ой бошида намибиялик боксчи Филлемон Нгутенанье (12-0-2, 4 КО) билан кутилмаган дуранг қайд этганидан сўнг, Руслан Мадиев (17-6 КО) билан ўрин алмашиб, рейтингда еттинчи ўриндан саккизинчи ўринга тушиб кетди.
Қозоғистонликлар ўртасида P4P рейтинги етакчиси ҳамон Жанибек Алимханули (17-0, 12 КО) - у ўрта вазн тоифасида WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони камарларига эга.
- Жанибек Алимханули (17-0, 12 КО)
- Султан Заурбек (20-0, 13 КО)
- Бекман Сойлибаев (20-1, 11 КО)
- Батир Жукембаев (24-1, 17 КО)
- Данияр Елеусинов (12-0, 7 КО)
- Бек Нурмағанбет (14-0, 12 КО)
- Руслан Мадиев (17-2, 6 КО)
- Ельшат Нигметолла (21-0-2, 8 КО)
- Садриддин Аҳмедов (15-0-1, 13 КО)
- Сергей Липинец (18-4-1, 13 КО).