Май ойида Қозоғистондан 10 та давлатга янги ҳаво йўналишлари очилади

Фото: Фото: freepik

ASTANA. Kazinform - Шу йил май ойидан бошлаб Қозоғистондан Венгрия, Германия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Хитой, Корея ва Вьетнамга янги ҳаво йўналишларини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига таяниб.

«SCAT» авиакомпанияси май ойида Чимкент аэропортидан қуйидаги янги ҳаво йўналишларини очишни режалаштирмоқда:

27 майдан бошлаб:

  • Чимкент – ​​Будапешт (Венгрия), ҳафтасига 2 та рейс;
  • Чимкент – ​​Мюнхен (Германия), 2 та рейс;

29 майдан бошлаб:

  • Чимкент – ​​Шанхай (Хитой), 2 та рейс;
  • Чимкент – ​​Сеул (Корея), 2 та рейс.

Шунингдек,«Air Astana» авиакомпанияси бир қатор янги халқаро ҳаво йўналишларини ишга туширишни режалаштирмоқда:

  • 14 майдан Астана – Дананг (Вьетнам), 2 та рейс;
  • 27 майдан Атирау – Тбилиси (Грузия), 3 та рейс;
  • 28 майдан Алмати – Ўш (Қирғизистон), 4 та рейс;
  • 31 майдан Атирау – Боку (Озарбайжон), 3 та рейс;

«Fly Arystan» авиакомпанияси бу йил қуйидаги янги ҳаво йўналишларини очишни режалаштирмоқда:

18 майдан бошлаб:

  • Алмати – Кульджа (Хитой), 2 та рейс;

28 майдан бошлаб:

  • Астана – Газипаша (Туркия), 2 та рейс.

Ўзбекистон авиакомпанияси «My Freighter» (Сentrum Air) жорий йил 5 майдан, ҳафтасига 2 рейс частотаси билан Алмати – Тошкент (Ўзбекистон) йўналишини йўлга қўйди.

Шунингдек, жорий йил 13 майдан «Azerbaijan Airlines» авиакомпанияси Астана-Боку (Озарбайжон) йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига 3 мартадан 4 мартагача оширишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Air Astana Ҳиндистонга парвозларни тиклаётгани хабар қилинганди.