Яқин кунларда Ўзбекистондан келаётган илиқ ҳаво массалари Қозоғистоннинг барча ҳудудларига қисқа муддатли, лекин узоқ кутилган илиқликни олиб келади.
Республиканинг шимоли ва шарқининг айрим ҳудудларида кечаси минус ҳарорат сақланиб қолишига қарамай, 9 майгача кундузи термометр 20-28 даража иссиқни кўрсатади.
Аммо ғарбий ҳудудларда об-ҳаво беқарорлигича қолмоқда.
Аввало, жанубий циклон таъсирида ёмғир ва дўл ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин.
Циклондан кейин шимоли-ғарбий антициклон келади.
Шундай қилиб, ёғингарчилик тўхтайди ва ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.