«Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда барчанинг манфаати учун яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман», - деган ЭЕMEА (Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка) минтақасида Mastercard президенти Димитриос Досис.
Конференция доирасида Mastercard инклюзив тараққиёт маркази Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш ва кичик бизнес эгалари, айниқса, аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолади.