Маслиҳатлар сайлови: соат 20:00 ҳолатига кўра, сайловчиларнинг 58,55 фоизи овоз берди

ASTANА. Кazinform – Соат 20:00 ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикаси маслиҳатлари депутатлари сайловида сайловчиларнинг 58,55 фоизи овоз берди.

Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

Марказий сайлов комиссияси хабар беради: пойтахт, вилоятлар ва республика аҳамиятидаги шаҳарларнинг ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳудудлардаги сайловчиларнинг иштироки бўйича дастлабки маълумотлар:

Астана шаҳри – 42,92%

Абай вилояти – 68,22%

Ақмола вилояти – 56,08%

Ақтўбе вилояти – 75,69%

Алмати вилояти – 60,41%

Атирау вилояти – 54,16%

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 55,27%

Жамбил вилояти – 61,92%

Жетису вилояти – 74,09%

Қарағанди вилояти – 56,42%

Қостанай вилояти – 57,14%

Қизилўрда вилояти – 71,58%

Манғистау вилояти – 61,86%

Павлодар вилояти – 60.23%

Шимолий Қозоғистон вилояти – 62.75%

Туркистон вилояти – 77.58%

Улитау вилояти – 54.61%

Шарқий Қозоғистон вилояти – 65.48%

Алмати шаҳри – 37.70%

Чимкент шаҳри – 44.72%

Соат 20:00 ҳолатига кўра, республикада рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 58.55% овоз берди.