Маслиҳатлар сайлови: соат 14:00 ҳолатига кўра, сайловчиларнинг 45,46 фоизи овоз берди

ASTANА. Кazinform – Соат 14:00 ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикаси маслиҳатлари депутатлари сайловида сайловчиларнинг 45,46 фоизи овоз берди.

Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Марказий сайлов комиссияси хабар беради: пойтахт, вилоятлар ва республика аҳамиятидаги шаҳарларнинг ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳудудлардаги сайловчиларнинг иштироки бўйича дастлабки маълумотлар қуйидагича:

Астана шаҳри – 33,27%

Абай вилояти – 51,82%

Ақмола вилояти – 49,14%

Ақтўбе вилояти – 54,17%

Алмати вилояти – 51,36%

Атирау вилояти – 46,71%

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 46,12%

Жамбил вилояти – 48,05%

Жетису вилояти – 58,35%

Қарағанди вилояти – 44,76%

Қостанай вилояти – 46,21%

Қизилўрда вилояти – 56,38%

Манғистау вилояти – 47,51%

Павлодар вилояти – 46,83%

Шимолий Қозоғистон вилояти – 43.74%

Туркистон вилояти – 56.91%

Улитау вилояти – 43.63%

Шарқий Қозоғистон вилояти – 54.46%

Алмати шаҳри – 25.72%

Чимкент шаҳри – 32.74%

Соат 14:00 ҳолатига кўра, республика бўйича рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 45.46% овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, соат 10:00 ҳолатига кўра, республика бўйича рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 12.31 фоизи овоз берган эди.