Қайд этилишича, SpaceX раҳбарияти Старбейс космик учириш майдонига шаҳар мақомини бериш учун суддан сайлов ўтказишни сўрамоқда. Ушбу базада компаниянинг юзлаб ходимлари яшайди.
Миллиардер аввалроқ SpaceX штаб-квартираси Техаснинг Бока-Чика шаҳридаги мавжуд бинога, Х эса Остинга кўчиб ўтишини айтган эди. Бироқ, Калифорниядаги иш ўринлари ёки объектлар Техасга қай даражада ўтказилиши номаълум.
Жорий йилнинг бошида у SpaceX рўйхатга олишин бўлимини Делавердан Техасга кўчирди.
Маск, шунингдек, 2021 йилда Tesla бош қароргоҳини Калифорниядан Техасга кўчирган эди, бироқ Калифорния унинг муҳандислик маркази бўлиб қолишини айтди.