Кеча Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан суҳбатда миллиардер платформага пулли кириш ботларга қарши туришнинг ягона йўли эканлигини айтди.
"Биз платформадан фойдаланиш учун кичик ойлик тўловга ўтмоқдамиз", – деди Tesla ва SpaceX раҳбари.
Бу шунчаки ноаниқ изоҳми ёки Маск ойлик тўловни жорий этишга қарор қилдими, ҳозирча номаълум.
Ўтган йили Twitterни сотиб олганидан бери Маск фойдаланувчиларни энди X Premium деб номланган кенгайтирилган хизмат учун тўлашга ундашга ҳаракат қилди. Бунга пуллик обуначиларга узунроқ постлар ва платформада кўринишни ошириш каби қўшимча функцияларни тақдим этиш орқали эришилди.
Бироқ, ҳозирча фойдаланувчилар Х-дан бепул фойдаланишлари мумкин.
X Premiumдан фойдаланиш ҳозирда АҚШда ойига 8 доллар туради. Нарх абонент жойлашган мамлакатга қараб ўзгаради.
Бироқ, Х ижтимоий тармоғига пуллик киришни таклиф қилиш орқали у фойдаланувчиларининг кўпини йўқотиш хавфи мавжуд. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирда компания даромадининг катта қисмини ташкил этувчи реклама даромадининг пасайишига олиб келиши мумкин.