Марокаш зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллар сарфлайди

Марокаш ҳукумати мамлакатдаги вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform .

Фото: очиқ манбалардан олиган

Al Jazeera маълумотларига кўра, табиий офатларни тиклаш дастурини амалга ошириш учун 120 миллиард дирҳам (тахминан 11,69 миллиард доллар) керак.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентабрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да Марокашда 7 магнитудали зилзила содир бўлган эди.

Кучли зилзиладан сўнг юзлаб афтершлклар қайд этилган бўлиб, уларнинг энг кучлиси 6 магнитудага етган.

Марракеш минтақасидаги зилзила мамлакат тарихидаги сўнгги юз йилликдаги энг кучли зилзила бўлди, деб хабар берди Марокаш миллий геофизика институти.