Марказий Осиё санъат арбоблари «Достық» ордени билан тақдирланди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан, Вице-президент Ерлан Қарин Ақордада Марказий Осиё мамлакатларининг бир қатор маданият ва санъат арбобларига давлат мукофотларини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Фото: Ақорда

Жумладан, II даражали «Достық» ордени билан халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун машҳур хонандалар Мирбек Атабеков, Парахат Амандурдиев, Севара Назархан, рассом-реставратор Таалайбек Усубалиев, актёр Батир Чариев ҳамда таниқли дирижёр Камолиддин Ўринбоев тақдирландилар.

Ерлан Қарин минтақа халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашда мукофот соҳибларининг ўрни алоҳида эканини таъкидлади.

“Санъатда чегара йўқ. Сизлар ўз ижодингиз орқали халқлар ўртасидаги яқинликни мустаҳкамлаб, ёш авлоднинг қўшни мамлакатлар маданияти ва анъаналарини янада чуқурроқ англашига ҳисса қўшиб келмоқдасизлар”, — деди Ерлан Қарин.

Вице-президент мукофот соҳибларини табриклаб, уларга ижодий муваффақиятлар тилади.