“Ҳамкорлигимизнинг яна бир жиҳати Афғонистондир. Бизнинг фикримизча, бу давлатни савдо-иқтисодий муносабатларга жалб этиш унинг тикланиши ва халқаро изоляциядан чиқишига хизмат қилади. Айнан шу йўналишда биз Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича минтақавий марказини ташкил этишда кўрсатаётган ёрдами учун Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президентнинг сўзларига кўра, минтақанинг келажаги ушбу минтақа давлатларининг ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда биргаликда ҳаракат қила олишига боғлиқ. Шу муносабат билан у “Марказий Осиё – Хитой” формати ижодий стратегик шерикликнинг ёрқин намунасига айланишига ишонч билдирди.