Мариан Журавлева Ислом бирдамлик ўйинларида жиу-житсу бўйича олтин медални қўлга киритди
20:12, 20 Ноябрь 2025
ASTANA. Kazinform - Жиу-житсу бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Мариан Журавлева Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларида ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
Спортчи 70 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.
Ушбу вазн тоифасидаги турнир давра тизимида ўтказилди. Журавлева учта жангдан учтасида ғалаба қозонди.
У Ясмин Арбиб (Марокаш), Дания Убайд (Фаластин) ва Ҳасти Ҳаммуди (Ерон) устидан ғалаба қозонди.
Аввалроқ Қозоғистон таэквондо терма жамоаси вакили Бауиржан Хасенов Ислом бирдамлик ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
София Ақтаева Ислом бирдамлик ўйинларида кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.