Марат Байқамуров Абу-Дабидаги Grand Slam турнирининг бронза медали совриндори бўлди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон терма жамоаси дзюдочиси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтаётган Grand Slam турнирида совриндорлар қаторига қўшилди.

Фото: Дирекция развития спорта Комитета по делам спорта и физической культуры

Қозоғистонлик спортчи 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медали учун кечган беллашувда россиялик Адам Сангариевга қарши татамига чиқди.

Натижада Марат Байқамуров рақибидан устун келиб, бронза медалига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Талғат Ўринбасар (60 килограммгача бўлган вазн тоифасида) учинчи ўринни эгаллаган эди.

Нурқожа Қайпанов Астанада ўтаётган кураш бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалида ғалаба қозонди.