«Манчестер Сити» минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 68-дақиқада Родри томонидан киритилди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» тарихда илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Шунингдек, жорий мавсум турнир давомида Пеп Гвардиола шогирдлари плей-оффда Германиянинг «РБ Лейпциг» (8:1) ва «Бавария» (4:1) ҳамда Испаниянинг «Реал Мадрид» клубларини (5:1) мағлуб этишди. Айтганча, «Реал» Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби бўлганди.