Учрашув давомида инглиз жамоаси дарҳол ҳужумга ўтди. Биринчи ҳужумда ҳам рақиб жамоа дарвозасининг заиф томонини топишди. Бу голни фақат биринчи дақиқадаёқ Хулиан Альварес киритди.
27-дақиқада эса Бразилия жамоасидан Нино автогол муаллифига айланди.
Шундан сўнг инглиз клубидан Фил Фоден 72-дақиқада гол урган бўлса, 88-дақиқада Хулиан Альварес якуний тўпни киритди.
Шу тариқа, “Манчестер Сити” рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 3-ўрин учун кечган баҳсда Мисрнинг “Ал-Аҳли” жамоаси Япониянинг «Урава Ред Даймондс» клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2000 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ўшандан бери 11 та жамоа ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган. Улардан “Реал Мадрид” (Испания) – 5, “Барселона” (Испания) – 3, “Коринтианс” (Бразилия), “Бавария” (Германия) – 2, “Ливерпуль” (Англия), “Челси” (Англия) , «Интернасьонал» (Бразилия), "Сан Паулу" (Бразилия), "Милан" (Италия), «Манчестер Юнайтед» (Англия), "Интернационале" (Италия) -1 мартадан чемпион бўлди.