Саудия Арабистонининг Макка шаҳри ва унга яқин ҳудудларда пайшанба куни эрталаб бошланган кучли ёмғир туфайли икки киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий ҳокимият Маккани Жидда билан боғловчи автомагистрални ёпиб қўйишни буюрди ва шаҳарлар аэропортларида кўплаб рейслар тўхтатилди. Фуқаро муҳофазаси хизматлари одамларни, агар зарурат бўлмаса, об-ҳаво очилгунча уйда қолишга чақирмоқда.
Фото: AFP