«Байтерек» холдинги озиқ-овқат саноати соҳасида умумий қиймати 500 миллиард тенгедан ошадиган истиқболли лойиҳалар рўйхатини тайёрлади. Уларнинг барчасини муваффақиятли амалга ошириш учун қулай ва имтиёзли шартларда молиялаштириш масаласини чўзмасдан, сифатли лойиҳаларни зудлик билан ишга тушириш керак”, — деди у.
Шунингдек, Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги соҳасини технологик жиҳатдан модернизация қилиш вақти келди.
“Мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган, технологик жиҳатдан юқори сифатли трактор ва комбайнлар сонини кўпайтириш зарур. Бу долзарб масала. Шу орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини янада оширишимиз мумкин”, — деди у.
Аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қурултой йиғилишида «Янги тарихий даврдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари» номли Мурожаатномасини эълон қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.