“Саноат маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришни самаралироқ қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқда. ERG, Astana Motors ва KAZ Minerals каби йирик корхоналар ўз ишлаб чиқариш соҳаларида рақамли эгизаклар технологиясини жорий қилмоқдалар. IIoT технологиялари етмишдан ортиқ корхонада қўлланилмоқда”, — деди у.
Масалан, вазирнинг сўзларига кўра, «Astana Motors» компаниясида пайвандлаш операцияларини автоматик равишда кузатиб бориш учун сунъий интеллект-таҳлил тизими жорий этилган.
“Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнларини реал вақт режимида симуляция қилиш ва оптималлаштириш учун сунъий интеллектга эга рақамли эгизаклар модели қўлланилади. Натижада, маҳсулот нуқсонлари камаяди ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади”, — деди Ерсайин Нағаспаев.