Бугунги кунда комплекс тест синовларида қатнашиш учун келиб тушган аризалар сони 41 815 тани ташкил этади.
Энг кўп танланган таълим йўналишлари:
- Педагогика фанлари;
- Муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш саноати;
- Бизнес, менежмент ва ҳуқуқ.
Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга қабул қилиш учун комплекс тест синовлари учун ариза топшириш 8 июль куни якунига етди.
Комплекс тест синовларининг ўзи 20 июлдан 10 августгача ўтказилади.
13 июлда комплекс тест синовини ўтказиш санаси, жойи ва вақти тўғрисидаги маълумотлар абитуриентнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.