Маданият, санъат ва архив соҳасида 64 минг қозоғистонлик меҳнат қилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда Маданият ва санъат ходимлари куни 2013 йил ноябрь ойида ташкил этилган. Мамлакатда 8 мингга яқин маданият объекти фаолият юритмоқда, уларда 64 минг нафардан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда. Давлат раҳбари топшириғига кўра, 2023 йилда уларнинг маоши 2021 йилга нисбатан 45 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform Маданият вазирлигига таяниб.
Фото: ҚР Маданият вазирлиги
Ўтган уч йилнинг ўзида мамлакат бўйлаб 700 дан ортиқ маданият объекти таъмирланиб, 168 янги маданият объекти барпо этилди. Жорий йилда 11 йил ичида биринчи марта номоддий маданий мероснинг Миллий рўйхати янгиланди. Ушбу рўйхатга қўшимча равишда 75 та элемент киради.
30 йил ичида илк бор “Халқ артиси” фахрий унвони таъсис этилди ва саккиз нафар маданият арбобига берилди. “Миллатлараро ва маданиятлараро бирлик соҳасида маданият ва санъат йўналишидаги энг яхши асарлар ва ишлар учун” мукофоти таъсис этилиб, энг яхши асарлар ва (ёки) алоҳида эътироф этилган асарлар учун мамлакат ва хорижий давлатлар фуқароларига берилади.
2023 йилда давлат кўмагида 2022 йилда бошланган 18 та фильмни суратга олиш ишлари якунланди, 19 та янги кинолойиҳа суратга олиш йўлга қўйилди. «Казаханимация» ижодий уюшмаси доирасида 12 нафар қозоғистонлик талаба ва анимация йўналиши бўйича мутахассислар Анқара, Истанбул ва Краков (Польша) шаҳарларидаги анимация студияларида малака оширдилар.
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.