Республиканинг етти вилоятида табиий офатдан жами 36 307 киши, жумладан, 9 024 хонадон жабр кўрди. 18 565 киши эвакуация қилинди.
Циклондан кейинги сув тошқини катта зарар етказди, 6675 та уй сув остида қолдирди. 617 та уй вайрон бўлган.
Ҳинд океанидаги оролнинг шимолий қисмига циклон урилганидан сўнг уйларни сув олиб кетди, йўллар вайрон бўлди.
Ҳудуддаги кўплаб қишлоқлар билан алоқа узилгани боис, етказилган зарарнинг тўлиқ ҳажми ҳозирча маълум эмас.
Метеорологлар Гамане циклони жума куни тушдан кейин оролни тарк этишини башорат қилишди.
Бундай ҳолатлар кўпинча Африканинг жануби-шарқий соҳилида жойлашган Мадагаскарда содир бўлади. Бир йил муқаддам “Фредди” тропик циклони мамлакатга, шунингдек, қўшни давлатлар Мозамбик ва Малавига ҳам зарар етказган эди. 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.