«Мамлакатда инфляциянинг ўсиши импорт қилинадиган товарлар нархларининг 55,5 фоизга, уй-жой хизматлари, сув, электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи турлари 12 фоизга, дори-дармон ва тиббий хизматлар нархларининг 20,3 фоизга ошгани билан боғлиқ», - дейилади расмий хабарда.
Айни пайтда таҳлилчилар инфляциянинг тез суръатлар билан ўсишига мўғулистон тугрикининг АҚШ долларига нисбатан заифлашиши асосий сабаб бўлганини таъкидламоқда.