ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, Улан-Батор-Алмати-Улан-Батор йўналишида рейслар ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари 98 ўринли Е-190 самолётларида амалга оширилади.
Парвозларнинг очилиши икки давлат фуқароларига Қозоғистон ва Мўғулистон ўртасида эркин саёҳат қилиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, туризм ва бизнес ҳамкорликни ривожлантириш имконини беради.