Мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Я. Содбаатар Вазирлар Маҳкамасининг кечаги йиғилиши натижаларини тақдим этар экан, бу йил салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб ой тақвими бўйича Янги йил - Цагаан Сар миллий байрамини нишонлаш билан боғлиқ барча оммавий тадбирлар бекор қилинганини маълум қилди.
«2019 йил декабрь ойи охирида қўшни Хитойда янги SARS-CoV-2 коронавирус вируси пайдо бўлганлигини ҳисобга олиб, ўтган йили биринчи марта Цагаан Сар байрамини нишонлаш бекор қилинди ва бу сафар ҳам уни бекор қилишга қарор қилинди», - деб таъкидлади Я. Содбаатар.
Цагаан Сар буддистлар байрами, ой тақвими бўйича баҳорнинг ва янги йил бошланишини билдиради.