Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, фуқароларни вакцина билан эмлашни 23 февралдан бошлаш режаси ишлаб чиқилган.
«Ҳозир биз тўрт турдаги вакциналарни импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Биринчи босқичда Мўғулистон «Pfizer» ва «AstraZeneca» компанияларидан вакциналар олади», - деди С. Энхболд.
У «Pfizer» вакцинаси -70 даража Цельсияда сақланиши кераклигини қўшимча қилиб, талабга жавоб берадиган омбор ва жиҳозлар тўлиқ таъминланганлигини таъкидлади.