Лос-Анджелесда самолёт қулаб тушди
09:48, 13 Ноябр 2020
NEW-YORK. Kazinform – Пайшанба куни Лос-Анджелес шимолидаги (Калифорния штати) кичкина самолёт қулаб тушди ва учувчи ҳалок бўлди, деб хабар беради NBC телеканали.
Cessna 172 самолёти ушбу ҳудуддаги аэропортга қўниши керак эди. Ҳалокат содир бўлган жойда ёнғин чиқди ва бир нечта автомобил ёниб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бирон бир уй зарар кўрмаган. Бортда учувчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.