Воқеа тасодифан видеога тушиб қолган. От йўловчига орқа ўгирганида, аёлнинг чинқириб юборганини кўриш мумкин бўлди. Воқеа жойида бўлганлар унинг жароҳатларини текшириб, биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган.
Бино деворида: “Диққат! Отлар тепиши ёки тишлаши мумкин” деган ёзувга қарамай, сайёҳлар жониворга яқин туришни ва эсдаликка суратга тушишни яхши кўрадилар.
Уайтхолл - 1530 йилдан 1689 йилгача инглиз монархларининг асосий қароргоҳи бўлган бино. Унинг ёнида бахтсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади. TikTok ижтимоий тармоғида бир нечта шунга ўхшаш видеоларни кўришингиз мумкин.