Тадбирда Қурултой депутатлари, Ҳукумат ва Қозоғистон Халқ кенгаши аъзолари, марказий ва маҳаллий давлат органлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда меҳнаткашлар иштирок этмоқда.
Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси республика телеканаллари, шунингдек, Ақорданинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмоқда.
Мурожаатноманинг онлайн трансляциясини Jibek Joly телеканали эфирида, шунингдек, телеканалнинг YouTube канали ва Kazinform сайтида томоша қилиш мумкин.
Мурожаатнома матни агентликнинг Telegram каналида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг бундан олдинги Мурожаатномаси 2025 йил 8 сентябрда «Сунъий интеллект давридаги Қозоғистон: долзарб масалалар ва уларни туб рақамли ўзгаришлар орқали ҳал этиш» мавзусида эълон қилинган эди.