Жорий йилнинг 17 июлда Шанхайда бўлиб ўтган сунъий интеллект бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Камбоджа Бош вазири Хун Манет билан учрашди.
Давлат раҳбари Қозоғистон ва Камбоджа ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган шерикликни юқори баҳолади. Қозоғистон Президенти икки мамлакат ўўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликка янги туртки бериш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Президентнинг сўзларига кўра, савдо айланмасини оширишнинг истиқболли соҳалари қаторига қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ишлаб чиқариши, туризм, қурилиш, озиқ-овқат саноати, транспорт ва логистика киради.
Бош вазир Хун Манет Камбоджанинг Қозоғистон билан муносабатларни мустаҳкамлашга қизиқишини тасдиқлади. У икки мамлакат ҳукуматлари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади ва қўшма лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.