LIVE: Грузия Бош вазирининг Қозоғистонга расмий ташрифи

ASTANA. Kazinform - Пойтахтдаги Мустақиллик саройида Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзени кутиб олиш маросими бошланди.

Фото: Kazinform

Шунингдек, бугун мазкур расмий ташриф доирасида ҚР Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаев Грузия Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар Қозоғистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, олий ва юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ҚР Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаев расмий ташриф билан Тбилисига борган эди. Ермек Кўшербаевни Грузия Президенти Михаил Кавелашвили қабул қилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаган эди.