LIVE: Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлиси

ASTANA. Kazinform - Астанада Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари иштирокида Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.

Фото: Kazinform

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг катта қисми Евроосиё иқтисодий иттифоқи механизмлари орқали амалга оширилади. Бу икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш имконини берувчи платформадир.

Шу муносабат билан, 2026 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистоннинг ЕОИИга раислиги ва ташкилотнинг Астанадаги форуми йилнинг энг йирик сиёсий тадбирларидан бири ҳисобланади. Улар келгуси даврда минтақавий иқтисодий интеграциянинг устувор йўналишларини белгилайди.

Эслатиб ўтамиз, 29 майда Астанада Олий Евроосиё иқтисодий қенгашининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.