ASTANА. Кazinform — Ливан Исроилнинг Байрут ва бошқа шаҳарларни бомбардимон қилиши натижасида 254 нафар тинч аҳолининг ҳалок бўлиши муносабати билан 9 апрелни миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда республика Бош вазири Наваф Саламнинг фармонида айтилган, деб хабар беради ТАСС .
— Бош вазир Наваф Салам 2026 йил 9 апрель, пайшанбани Исроил ҳужумлари қурбони бўлган юзлаб бегуноҳ ва қуролсиз тинч аҳолини хотирлаш учун миллий мотам куни деб эълон қилди, — дейилади хабарда.
Салам давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари ва муниципалитетларни ёпишни буюрди. Давлат байроғи ҳамма жойда ярим туширилади. Расмийлар шунингдек, радио ва телевидение кўрсатувлари дастурларини ўзгартирадилар.
Бош вазир Ливан халқига ва ўғил ва қизларини йўқотган барча оилаларга ҳамдардлик билдирди ва ярадорларга тезроқ соғайиб кетишни тилади. У араб раҳбарлари ва халқаро ҳамкорлар билан "Исроилнинг геноцидини тўхтатиш" учун ҳамкорлик қилишни давом эттираётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси сулҳнинг бир қисми сифатида Эронга ҳужумларини тўхтатганини эълон қилган эди, аммо Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши ҳарбий операциялар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон икки ҳафталик сулҳга рози бўлди: музокаралар Исломободда бошланади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.