Науседанинг рақиблари орасида консерваторлар томонидан илгари сурилган Бош вазир Ингрида Шимоните ва мустақил номзод ҳуқуқшунос Игнас Вегеле бор.
Украинадаги уруш ва Литванинг миллий хавфсизлиги сайлов кампаниясининг асосий мавзуси эди.
Номзод сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини қўлга киритиши керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири буни уддалай олмаса, икки ҳафтадан сўнг мамлакатда овоз беришнинг иккинчи босқичи ўтказилади.
Биринчи турнинг дастлабки натижалари ярим тундан кейин маълум бўлади. Сайловда сайловчиларнинг 59 фоиздан ортиғи иштирок этди.
Литва Президенти тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Номзодларнинг ёш чегараси - 40 ёш. Ариза берувчи келиб чиқиши бўйича Литва фуқароси бўлиши ва камида охирги уч йил давомида мамлакатда яшаган бўлиши керак.