Литва: Катта ҳажмдаги маълумотларнинг сизиб чиқиши ортида бошқа давлат турган бўлиши мумкин

ASTANА. Кazinform – Литва ҳукумати миллий реестрлардан 600 мингдан ортиқ ёзувлар сизиб чиққанидан сўнг киберҳужум таҳдиди туфайли юқори даражадаги ҳушёрликка ўтди. Мамлакат ҳукумати маълумотларнинг сизиб чиқишига хорижий давлат алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: pexels.com

Литва Бош прокуратураси жума куни сизиб чиққан маълумотларнинг аксарияти кўчмас мулк ва юридик шахслар реестрларига тегишли эканлигини маълум қилди. Маълумотларга ушбу маълумотлар билан ишлашга ваколатли муассасаларнинг аккаунтлари орқали кириш мумкин бўлган.

Душанба куни воқеа ошкор бўлганидан сўнг, "Рўйхатга олиш маркази" давлат корхонаси раҳбари Адриюс Юсас истеъфога чиқди.

Прокурорларнинг сўзларига кўра, расмийлар дарҳол қўшимча киберхавфсизлик чораларини жорий қилишди. Хусусан, шубҳали фойдаланувчиларнинг аккаунтлари блокланди, кириш чекланди ва улардан кириш маълумотларини янгилаш талаб қилинди. Прокуратура ҳодисага хорижий давлат алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди. Бироқ, расмийлар қайси давлат алоқадорлигини айтмади.

Кащюнас хакерлар разведка агентлари, ҳарбий хизматчилар, дипломатлар ва сиёсатчиларнинг манзилларига киришлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, бундан кейин уларни кузатиш ёки босим ўтказиш учун фойдаланиш мумкин.

Литва халқи бу масалага айниқса эҳтиёткор. Мамлакат Европага қарши олиб борилаётган гибрид урушнинг асосий нишонларидан биридир. Бунга саботаж, ўт қўйиш, вандализм, таъсир ўтказиш операциялари, рақамли инфратузилма ва давлат тизимларига ҳужумлар киради.

Яқинда мамлакат ҳудудида дронлар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳам кўпайди. Ўтган чоршанба куни пойтахт Вильнюс аҳолисига Беларусь билан чегара яқинида дронлар фаолияти аниқлангандан сўнг бошпана олиш буюрилди.

Воқеадан кейин Euronnews телеканалига берган интервьюсида Литва мудофаа вазири Робертас Каунас:

— Бу — Болтиқбўйи давлатлари дуч келаётган янги ҳақиқат. Биз мослашишимиз керак, чунки бундай сценарийларнинг такрорланиш эҳтимоли жуда юқори, - деди.

Урсула фон дер Ляйен сешанба куни Вильнюсга келади. У Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари билан дрон ҳужумларининг кўпайишига жавобан мувофиқлаштиришни муҳокама қилиш учун учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Литвада иккита темир йўл ҳалокати содир бўлди.