Сhampionat.com сайтидан олинган маълумотларга кўра, Месси клублар сафида 701, терма жамоада эса 99 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Бугун Аргентина ва Панама терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказди ва майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди. 89-дақиқада Лионел Месси учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Месси Аргентина терма жамоасига 2005 йилдан бери таклиф қилиниб келинмоқда. Ўшандан бери у энг яхши тўпурар сифатида ажралиб турди ва Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Ҳамда ушбу чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ