Либериянинг марказий қисмида автоцистерна портлаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда Liberian Observer нашри Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва бош шифокор Фрэнсис Катехке таяниб хабар берди.
Аввалроқ Agence France-Presse полицияга таяниб, 15 киши ҳалок бўлгани, 30 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
Нашр маълумотларига кўра, 26 декабрь куни Либериянинг Бонг графлигидаги Тотота шаҳрида автоцистерна йўлдан чиқиб кетган ва ёниб кетган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлганидан кейин бир неча киши тўкилган ёқилғини йиғишга уринган, натижада портлаш содир бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида бир аёл ва олти ва тўққиз ёш оралиғидаги уч бола бор, деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари кечаги брифингда.
Унинг қайд этишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы