«Космик жисмнинг диаметри тахминан 1,3 км, яъни Эйфел минорасидан тўрт баравар баланд. Астероид 4 март куни сайёра яқинидан учиб ўтиши кутилмоқда», - дейилади Роскосмоснинг Telegram -каналида.
Роскосмос маълумотларига кўра, астероид Ер билан тўқнашмайди, чунки у Ердан 4,8 миллион км дан ортиқ масофада учиб кетади, бу Ой ва сайёрамиз орасидаги масофадан 10 баробар каттадир.
«Хавотирланишингизга ҳожат йўқ», - деб таъкидлади давлат корпорацияси.