Техасда 420 мингдан ортиқ аҳоли ва қўшни Луизианада яна 200 минг киши эвакуация қилинди.
Сешанба куни «Лаура» довули тропик бўронга айланди. Шамол тезлиги тахминан 33 м/с гача кучайди ва ҳатто ундан ошиб кетди.
АҚШнинг довуллар миллий марказининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, «Лаура» чоршанба куни кечқурун Техас ва Луизиана қирғоқларига етиб боради.