«31 май куни Сейм Эдгарс Ринкевичсни Президент этиб сайлади. Парламентдаги сайловнинг учинчи босқичида 52 депутат Ринкевичс номзодини қўллаб-қувватлади, 35 депутат унга қарши чиқди», – дейилади парламент матбуот хизмати хабарида.
«Латвия Республикаси Президентлигига сайланганим мен учун катта шараф, энди халқимга сидқидилдан хизмат қилиш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан. Парламент аъзоларига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдираман,» – деб ёзди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги давлат раҳбари.
Латвия Президенти Сеймнинг мутлақ кўпчилик овози – 100 дан камида 51 овоз билан тўрт йил муддатга сайланади.
49 ёшли Ринкевичс 2011 йилдан буён Латвиянинг ТИВни бошқариб келаётган эди.