Лаос Ахборот, маданият ва туризм вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, фожиа Пхукут туманидаги Чой қишлоғида етти киши 10 метр чуқурликда бурғулаш ишларини олиб бораётган пайтида содир бўлган.
Унинг сўзларига кўра, минтақада бир неча кундан бери ёмғир ёғмоқда ва тупроқ юмшаган.
Сиангкхуанг провинциясида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.