Саудия Арабистони фуқароларига Ливан, Сурия, Туркия, Эрон, Афғонистон, Яман, Сомали, Эфиопия, Конго, Ливия, Индонезия, Ветнам, Арманистон, Беларусь, Венесуэла ва Ҳиндистонга бориш тақиқланган.
Қироллик соғлиқни сақлаш вазирининг соғлиқни сақлаш профилактикаси бўйича ўринбосари Абдулла Асирийнинг баёнотига кўра, мамлакатда маймун чечаги инфекцияси аниқланмаган. Қироллик ҳар қандай янги кўринишдаги инфекцияларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш қобилиятига эга.