Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини 1 237 770 нафар аҳоли, кейинги дозасини эса 1 194 350 нафар аҳоли қабул қилган.
Улар орасида биринчи компонент билан 873 880 нафар ўсмирлар, 41 588 нафар ҳомиладор аёллар ва 145 361 нафар эмизикли аёллар; иккинчи компонент билан 857 746 нафар ўсмирлар, 39 373 нафар ҳомиладор аёллар ва 141 677 нафар эмизикли оналар эмланган.