Қуёшда M1.1 тоифасидаги кучли чақнаш қайд этилди

ASTANA. Kazinform – 17 ноябрда Қуёшда M1.1 тоифасидаги чақнаш қайд этилди. У 14 дақиқа давом этди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Фото: РҒА Күн астрономиясы институты

Бу ҳақда Амалий геофизика институти маълум қилди.

Муассаса маълумотларига кўра, 17 ноябрда Москва вақти билан соат 18:49 да Қуёшдаги 4578-гуруҳга мансуб доғлар ҳудудида (S11W66) рентген диапазонида M1.1 тоифасидаги чақнаш кузатилган. Унинг давомийлиги 14 дақиқани ташкил этган.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг қувватига қараб бешта тоифага бўлинади: A, B, C, M ва X. Энг паст A0.0 тоифаси Ер орбитасидаги ҳар бир квадрат метрга 10 нановатт нурланиш қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфли тоифага ўтилганда нурланиш қуввати 10 баробарга ошади.

Қуёш чақнашлари плазма отилиб чиқиши билан бирга содир бўлиши мумкин. Агар плазма булутлари Ерга етиб келса, магнит бўронларини келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас.